Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қарашли «Ифтихор» клуби раҳбарлари ўз футболчиларини аёвсиз калтаклаганликлари учун футболдан бутунлай четлатилди
1.06.2018 19:20,  
7

Ёшлар иттифоқи ташкилотининг жамоаси сифатида таништирилган "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда билдирилишича, "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашевнинг клуб футболчиларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширгани ҳақида матбуотда хабарлар тарқалган.

Маълум қилинишича, Аҳрор Эргашев ҳамда клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоевнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари асосида суриштирув ишлари бошланган ҳамда ушбу ҳолат юзасидан айни дамда текширув давом этмоқда.

"Шахсан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига ва Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, "Ифтихор" футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ва клуб катта мураббийи Нодир Қўзибоев ҳар қандай футбол фаолияти олиб боришдан бутунлай четлатилди", — дейилади баёнотда.

Умид Аҳмаджонов ўзбек футболида бундай хунук ҳолатлар кузатилмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтди.

"Ҳукумат даражасида футболимизга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда кўнгилни хира қиладиган бундай ҳолат юз берганини асло ёқлаб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир футболчига нисбатан клуб раҳбариятининг куч ишлатишга ҳаққи йўқ. ЎФА ҳамда ПФЛ бундан буён ҳам ўз ўйинчиларига нисбатан бундай беҳурматлик қиладиган ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар қандай клуб раҳбарияти ва мураббийларига нисбатан кескин чоралар кўради", — деди Умид Аҳмаджонов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан