Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёҳлар учун ёпиқ бўлган табиий объектлар очилди
2.06.2018 14:53,  
16

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 29 майдаги қарори билан мамлакатдаги бир қатор объектлар ва ҳудудлар туристлар ташриф буюриши тақиқланган жойлар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қуйидаги ҳудудларга эндиликда ташриф буюриш мумкин:

  • Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Суффа» платосида жойлашган халқаро радиоастрономик мажмуа (РТ-70) ва унга туташ ҳудудлар;
  • Жиззах вилояти чегарасида — Гуралашсой, Зомин санаториясидан Суффа платоси орқали йўл ва Музбулоқ қишлоғигача бўлган Қизилмозор табиий ҳудуди;
  • Қашқадарё вилояти чегарасида — Қаласой дарасидаги Темурланг ғори, Тошқўрғон қишлоғи, Қаласой дарасидаги динозаврлар излари, Қаласой дарасидаги шаршара, Сувтушар шаршараси, Жовуз, Ғилон, Кул қишлоқлари, Хўжа Каршавар платоси, Жанка кўли, Северцева музлиги, Ҳазрат Султон зиёратгоҳи.

Туризм қўмитасидан қайд эилишича, ушбу қарор Ўзбекистон жозибадорлигини ошириш ҳамда чет эллик ва маҳаллий туристларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан