Ўзбекистон Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига кириш тартиби белгиланди

04.06.2018 | Ўзбекистон | 3081

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграммдаги саҳифасида хабар қилинди.

Унга кўра, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Ҳарбий-техник институтида ўтказилади.

Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади: ҳужжатларни ўрганиш; психофизиологик ўрганиш; тиббий кўрикдан ўтказиш; ёзма иш (диктант); компьютер nехникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини текшириш; якка тартибдаги якуний суҳбат.