Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рашид Қодировнинг кирдикорлари ҳақида янги маълумотлар тарқатилди
4.06.2018 20:04,  
26

Аҳмаджон Отажонов кўп йиллар Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров имкон топиб уни қаматиб юборган. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

“Аҳмаджон Отажонов ўз вақтида Рашид Қодировни қаттиқ танқид қилиб чиққан эди. Танқид қилинишига сабаб, Рашид Қодиров Хоразм ва Самарқанд, Андижон вилоятларида кўп йиллар ҳоким бўлиб ишлаган Бектош Раҳимовнинг куёви эди.

Газанда Гдлян Бектош Раҳимовни пахта иши бўйича ноҳақдан ноҳақ қамаб юборгач, Рашид Қодиров Бектош Раҳимовнинг қизини учта боласи билан кўчага ҳайдаб юборган ва мени бундай хотиним, мени бундай болаларим йўқ деб, Гдлянни олдида ўзини оқлаган ва прокуратура ишидаги ўз мавқеини, ўз пушти камаридан бўлган болаларини хор қилиш эвазига сақлаб қолган эди.

Аҳмаджон Отажонов унинг мана шу хиёнаткорлигини танқид қилгани учун, кейинчалик Рашид Қодиров ўз амалидан фойдаланиб, амалини суйиистеъмол қилиб, туҳмат билан уни тўрт йилга қамаб юборган, Аҳмаджон Отажонов унинг касрига тўрт йил оғир жазо муддатини ўтаб қайтган эди.

Аҳмаджон Отажонов бир кун ҳақиқат қарор топишига ишонди, умидини йўқотмади. У ҳаётининг кейинги йигирма тўрт йили мобайнида бир марта ҳаж, етти марта умра сафарини амалга оширди, қанчалик қийинчиликларга дуч келмасин, бир сафар бўлсин намоз ўқишдан тўхтамади.

Ҳудодан яхши кунлар келишини ёлвориб сўради, элу юрт олдида юзи ёруғ бўлишини интизорлик билан кутди. Каъбатиллони олдида ҳам ҳақиқат қарор топишини Оллоҳ таолодан сўради. Бугун мана ўша кунлар келди. Худонинг марҳамати, қолаверса Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳақиқатпарварлиги сабаб Ўзбекистон Олий судининг қарори билан Аҳмаджон Отажонов тўлиқ оқланди, етқазиган моддий ва маънавий зарар учун бир неча млн сўм атрофида товон пули тўланадиган бўлди.

Ўйлаймизки, бу ғалаба хўрланган, ҳақоратланган, жабру-зулм таёғи остида ингранган, қонга ботиб майиб мажруҳ бўлган, аммо иродаси букилмаган, ёруғ кунлардан умид қилиб яшаган ва ниҳоят рўшноликка эришган минглаб инсонларнинг ҳам ғалабасидир”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров ишига алоқадорликда Тошкент шаҳар прокурорига нисбатан жиноий иш очган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан