Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Facebook'да ўз расмий саҳифасини очди
5.06.2018 13:12,  
8

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebook'да расмий саҳифасини очди.

“Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман”, — деб ёзган Жамшид Қўчқоров.

Қўчқоров ўз саҳифасига Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи натижалари бўйича интервью, Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон, “Газпромбанк” экспертлар гуруҳи, Халқаро валюта жамғармаси директори ўринбосари Тао Джанг бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашувлар ҳақидаги маълумотлар ва фото-суратларни жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ҳар бир депутат ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга бўлиши лозим деган фикрни билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан