Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Британия бош вазирини ўқитувчи деб атади ва у билан G7 саммитида учрашишни истамади
8.06.2018 13:41,  
1

АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэйни хушламаслиги сабабли Канадада бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” саммитида улар ўртасида икки  томонлама музокара ўтказилмайди, деб ёзди Telegraph газетаси Британия ҳукумати вакилига таяниб.

АҚШ президенти атрофидаги мулозимлар Трамп Мэйнинг “ўқитувчилик” атворидан чарчаганлигини айтишган.

"Хафа бўлишнинг кераги йўқ, аммо у худди мактаб ўқитувчисига ўхшайди, ўйлашимча, у билан ҳеч ким яхши муносабатда бўлмаса керак”, — деган икки давлат етакчилари учрашувида иштирок этган нашр суҳбатдоши.

Газетанинг ёзишича, Мэйнинг ўзаро телефон мулоқоти пайтида умумий муҳокама ўрнига бирданига сиёсий икир-чикирларга ўтиб кетиши Трампни ғазаблантирган.

Бошқа манбанинг сўзларига кўра, Трамп шунингдек Британия бош вазирининг аксарият илтимослари АҚШ билан муносабатлардан фойда олишга уринишдек кўриниши ҳам ёқмаслигини билдирган.

"Катта еттилик" саммити 8-9 июн кунлари Канаданинг Ла-Мальбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан