Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин-валюта захираси сезиларли камайди
9.06.2018 10:58,  
19

Марказий банк 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотларни эълон қилинди.

Тақдим этилган рақамларга кўра, республика олтин-валюта захираси бир ой олдинги кўрсаткичдан 228,4 миллион долларга камайиб, 28,12 миллиард долларни ташкил этмоқда. Улардан 14 миллиард доллари хорижий валютадаги активлар, 14,12 миллиард доллари эса – монетар олтин.

1 июнь ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 27,02 миллиард долларни ташкил қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан