Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Оқ уйда илк бор ифтор ўтказди
9.06.2018 16:29,  
4

Президент Доналд Трамп 6 июнь куни Оқ уйда илки бор ифтор дастурхонини ёзиб, мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан қутлади.

«Дунё бўйлаб дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз номидан келишган дипломатик корпус вакилларини, мусулмон давлатларидан элчиларни мамнуният билан кутиб олдик. Оқ уйга қадам ранжида қилганингиз учун ташаккур», - деди Трамп меҳмонларга.

Президентнинг айтишича, ифтор дастурхони «дунёдаги буюк динлардан бирининг муқаддас анъанасини шарафлайди».

Оқ уйда ифтор бериш анъанаси Президент Билл Клинтон даврида бошланган. Бу сафарги ифторда мусулмон мамлакатлар, хусусан Марказий Осиё давлатларининг Вашингтондаги бош дипломатлари, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистон элчилари, сиёсатчилар ҳамда уламолар қатнашди.

Трамп ўтган йили ифтор ўтказмаган, 2016-йилги сайлов кампаниясида эса мусулмонлар ҳақида салбий баёнотлари билан танилган эди. Ўтган бир ярим йил ичида мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга киришини чекловчи бир неча фармонлар имзолади.

Оқ уйдаги ифторда 30-40 киши қатнашгани маълум, меҳмонларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан