Ўзбекистонда Ҳайит байрами сабаб 3 кун дам олиш бўлади

10.06.2018 | Ўзбекистон | 8471

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда расман уч кун дам олиш куни қилиб белгиланади. Бу ҳақда 2017 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшича ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармоннинг шарҳида келтирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан маълум қилинишича, мамлакатимизда Рамазон Ҳайити 15 июнь куни нишонланланиши ҳақида «Халқ сўзи» хабар беради.

Бу қарор Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан диний идоралари вакиллари учрашувида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз Рамазон-ҳайити байрами санаси, байрамга яқин кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланадиган қарорда белгилаб берилади.