Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Тожикистонга йўл олди
12.06.2018 14:35,  
16

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев бугун, 12 июнь куни ишчи ташриф билан Душанбега борди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Манба берган хабарда қайд қилинишича, Ихтиёр Абдуллаевни пойтахт аэропортида Тожикистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов кутиб олган.

Икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари учрашув давомида терроризмга қарши кураш, давлат чегараларини муҳофаза қилиш, ўзаро ахборот алмашиш масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ДХХ раҳбари Роғун ГЭСи барпо этилаётган ҳудудга ташриф буюриши ва у ерда қурилиш ишларининг бориши билан танишиши ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан