Америкада оғир шароитларда яшаб ҳам динига содиқ қолиб рўза тутган қуллар ҳақида биласизми?

12.06.2018 | Блог | 3580

«Islom.uz» да африкалик қулларнинг Америкада оғир шароитларда яшаб ҳам динига, Ватанига содиқ қолгани ҳақида мақола чоп этилди.

Қуллар жуда оғир шароитларда яшаганликлари ҳаммага маълум. Уларнинг кўпчилиги озод бўлиб туғилганлигига қарамасдан, туғилишдан то ўлимигача бўлган ҳаёт тарзи хўжайинларига боғлиқ масала эди. Кейинчалик улар қулга айлантирилган. Улар қул бўлиб туғилганми ёки озод бўлибми фарқи йўқ эди, уларнинг ҳаётини хўжайинлари тасарруф қилар эди. Шунга қарамасдан ғарбий африкалик мусулмон қуллар Жанубий ёки Шимолий Америкада бўлиб ҳам, ҳаётларининг баъзи тарафларини ўзлари назорат қилишга ҳаракат қилар эди. Уларни оч яланғоч юришга мажбурлашларини ўзлари, динлари учун ҳақорат, ор ва пасткашлик деб билишар эди. Улар хўжайинларидан теккан чойшаб, матолардан бош кийимлар, узун либослар қилишга ҳаракат қилар эди.

Қуллар ҳар қанақасига мустақил ҳаёт жабҳаларини ҳимоя қилишга уринар эди. Бу нарсаларнинг биттаси таомга тегишли Исломнинг буйруқлари эди. Маст қилувчи ичимликлар жуда кенг тарқалган ва истеъмоли ҳар қанақасига тарғибот қилинишига қарамасдан, Ислом уларга уни истеъмолини харом қилган эди.

Айюб Сулаймон Диалло ҳозирги Сенегал давлатидан қул қилиб Мэрилендга олиб кетилади ва икки йилдан сўнг Англияга жўнатилади. Мэрилендда Диалло жиноят сабабли терговга иши оширилади, бу мудҳиш ҳолатдан қутулиш учун унга спиртли ичимлик ичишни таклиф қилишади, лекин у рад этади. Спиртли ичимликлардан воз кечган фақат Диаллони ўзи эмас эди. Шундай йўл тутган бошқа Иброҳим Раҳмон исмли қул ҳақидаги хабарлар ҳам етиб келган.

Гўшт масаласига келсак қулларда ортиқча танлаш имкони бўлмаган. Энг арзон ва кўп бу—чўчқа гўшти эди. Жанубий Калифорнияда Уильям Болл плантациясида Неро исмли хабаш қул ҳисобчи эди. Унга чўчқа гўштидан мол гўштига ўтишга изн беришди. Қул учун шарафли ҳисобчи бўлиш касбини шарофатидан бўлса керак. Юқорида исмини тилга олган Диалло нафақат спиртли ичимликларни ичмаган, балки фақат ҳалол гўшт еган.

Жоржиядаги Хоуптон плантациясидаги Солиҳ Билол ва бошқа мусулмон қуллар вазиятдан чиқишнинг яна бир йўли сифатида умуман гўшт ейишдан бош тортган. Мусулмон қуллар нафақат имкон даражасида Ислом динининг таом масаласидаги кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган, балки Рамазон рўзасини тутишга ҳам уринар эди. Масалан, Бразилиядаги озод мусулмонлар ва қуллар Шимолий Америкадагидек кундалик ҳаётларида тазйиқларга ортиқча учрамаган. Уларга бирга дастурхон ёзиш ва мактабларга бирга боришга рухсат берилган эди. Бразилияликлар Рамазон тугаши билан ўзаро алмашинадиган совғаларни «сака» деб номлашган – арабча «закот» сўзидан олинган.

Жоржия штатидаги Си-Айленддаги мусулмон қуллар ҳам рўза тутишга ҳаракат қилар эди. Муслималар гуручдан «сарака» деб аталувчи кекслар пиширишган ва у билан мусулмон бўлмаган меҳмонларни икром қилишган. «Сарака» арабча садақа сўзидан олинган бўлиб, ўзидан бошқанинг манфаати учун сарф қилиш тушунилади. Солиҳ Билолнинг ўғли Жоржиядаги Сэнт Симон оролидаги плантацияга юборилади, ва у ерда динини сақлаб, рўза тутибгина қолмай, бошқа мусулмон ва мусулмон бўлмаган қулларга сарака таомини тайёрлар эди.

Мусулмон қуллар Рамазон ойида рўза тутмасликлари ҳам мумкин эди бунга уларда сабаблар бор эди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир плантацияда ўзининг ой тақвими бор эди. Қуллар ўз динларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилар эди, кимнидир мулки бўлишга ва ноҳақсизликларга қарши чиқар эди. Улар ўзларининг ижтимоий ҳолатларига диний мажбуриятларни қурбон қилишни истамас эди. Бу фақатгина Шимолий Америкада эмас, ғарбий африкалик мусулмонлар яшайдиган ҳамма ерда бор ҳолат эди. Масалан, Ямайкада яшаган мусулмон қул Муҳаммад Каба, рўза тутмоқчи бўлган вақтда ўзини касалга солган.

Фитна дунёда мусулмон қуллар, ўзларини динларига амал қилишда давом этди, шу билан динлари ва ватанлари билан алоқани сақлаб қолди. Улар АҚШ, Жанубий Америка ва Кариб оролларида ҳам динларига тўлиқ амал қилди. Якка ҳолдаги мусулмонлар, плантацияларда яшаган мусулмон оилалар ва Бразилияда бутун бошли мусулмон жамоалар ўзлари эга бўлган кичкинагина мустақилликни диний амалларини бажара туриб, сақлаб қолишга имкон даражасида ҳаракат қиларди.