Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миграция агентлиги Польшага илк ўзбекистонлик ишчиларни жўнатишни бошлади
13.06.2018 19:19,  
641

2018 йил 12 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан дастлабки тўрт фуқаро меҳнат фаолиятини юритиш учун Польшага учиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

"Улар Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридан Илҳомжон Махмудов, Улуғбек Ҳасанов, Марҳамат туманидан Абдулла Абдурашидов ва Тошкент шаҳридан Рустам Шотуллаевлардир", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябридан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшанинг “JP Construct” ва “Arrow” компаниялари билан Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятини юритиш учун Польшага юборишга оид Битимлар имзолаган эди.

Агентликнинг билдиришича, ҳозирги кунда Германия, Ўмон, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан