Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

14.06.2018 | Ўзбекистон | 3478

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, деб ёзади UzNews.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, подполковник Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Молиявий ва моддий-техник таъминот бошқармаси бошлиғи бўлди.

Подполковник Комилжон Ғаффоров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Молиявий ва моддий-техник таъминот бошқармаси бошлиғи подполковник Тоҳиржон Носиров бўлди.

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Молиявий ва моддий-техник таъминот бошқармаси бошлиғи этиб полковник Шуҳрат Қўчқоралиев тайинланди.

Подполковник Мўминов Шуҳрат Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимини подполковник Асқар Умаров эгаллади.

Подполковник Азиз Қаршиев Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.