Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон – Молдова шартномалари инвентаризация қилинди
17.06.2018 17:18,  
5

Кишиневда 15 июнь куни Ўзбекистон – Молдова ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазирлиги давлат котиби Татяна Молчан бошчилигидаги делегация иштирок этган.

Музокараларда икки томонлама муносабатлар, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби йўналишлардаги алоқаларнинг муҳим масалалари батафсил муҳокама қилинди.Шунингдек, савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим соҳасидаги кооперация ҳамда академик алмашинувлар учун улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Шу куннинг ўзида бўлиб ўтган ТИВ вакиллари учрашувида икки томон алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризатсия қилинган ва Ўзбекистон Молдова орасида келажакда имзоланиши мумкин бўлган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилган.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон — Молдова Ҳукуматлараро комиссиясининг сўнгги учрашуви бундан 16 йил олдин бўлиб ўтган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан