«Криминал авторитет» Аббосхон Хўжаев 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

21.06.2018 | Жамият | 4528

Тошкентнинг «криминал авторитети» номига даъвогарлик қилган, муқаддам судланган Аббосхон Хўжаев (1982 йилда туғилган) ва Муҳаммаджон Қурбонов (1982 йилда туғилган) иши бўйича суд жараёни якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида жиноятчиларга нисбатан ҳукм эълон қилинди. Суд жиноят иши материалларини ўрганиб чиқиб, судланувчиларни Ўзбекистон Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдорда товламачилик) кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди.

Шу билан бир пайтда суд Аббосхон Хўжаевни ЖК 165-модда, 2-қисми «а» ва «в» бандлари бўйича, 273-модда 5-қисми бўйича, Муҳаммаджон Қурбоновни ЖК 165-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандлари бўйича оқлади.

Суд Аббосхон Хўжаевни икки йилга озодликдан маҳрум этиш, Муҳаммаджон Қурбоновни бир йил олти ойга озодликдан маҳрум этиш ва жазони қатъий режимли колонияларда ўташни тайинлади.

Аввалроқ Аббос Ходжаев cуд ҳукмига кўра оқланганлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрь ойида Аббосхон Хўжаевнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.