Ўзбекистондан Японияга борганларнинг мамлакатга кириши рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда

23.06.2018 | Жаҳон | 3121

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

"Ҳурматли Тошкент-Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчи йўловчилар. Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири — Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси).

Авиакомпания Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишни сўрамоқда.