Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Туркия президентлигига сайлангани билан табриклади
25.06.2018 02:49,  
5

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Тоййип Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат бошида Давлатимиз Раҳбари Режеп Тоййип Эрдўғонни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентлари барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор билдирдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан