Россияда таҳсил олган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар сони сўнгги уч йил ичида 2,5 бараварга кўпайди

26.06.2018 | Ўзбекистон | 2387

Ўзбекистон саперлари 1 сентябрдан халқаро минага қарши ўқув марказида таҳсил олишни бошлашади.

Шунингдек, ушбу ўқув курсларда Арманистон, Беларус, Қозоғистон ҳарбийлари таҳсил олишади, деб хабар қилди Мудофаа вазири матбуот хизмати.

“Сурияда жанговар вазифаларини амалга ошириш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда халқаро минага қарши ўқув марказида ҳарбийларни минадан тозалаш соҳасида хорижий ҳарбийларни тайёрлаш учун ўқув база объектлар яратилди. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб Армения, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳарбийларни ўқитиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Бугунги кунга қадар ушбу марказда Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистондан келган 50 нафардан ортиқ ҳарбийлар таҳсил олди.

“Сўнгги уч йил ичида Россияда таҳсил олган ҳарбий хизматчиларнинг сони 2,5 бараварга кўпайди”, - деб таъкидлашди Мудофаа вазирлигида.

Хусусан, Тюмендаги А.И.Прошляков номидаги олий ҳарбий-муҳандислик билим юртида 350 дан ортиқ хорижий курсантлар таҳсил олмоқда. 2013-2017 йил давомида 100 дан ортиқ МДҲ давлатларидан келган ҳарбийлар таҳсил олди.