Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини квота асосида ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади
26.06.2018 19:35,  
18

Жорий йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Президентининг Қуролли Кучлар ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинганди. Вазирлар Маҳкамаси 22 июнь куни мазкур қарорнинг Низомини тасдиқлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга асосан тавсияномалар қуйидаги ҳарбий хизматчиларга берилади:

—Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар-хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларига, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга — бевосита командирлари (бошлиқлари) тавсияномасига асосан улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун;

—Ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига берилади.

Тавсияномалар бланкаларини тайёрлаш вазирликлар ва идоралар томонидан Давлат бюджети параметрларида ҳар йили ушбу вазирликлар ва идоралар учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида амалга оширилади.

Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликларда вазирлик раҳбарининг тегишли масалалар бўйича ўринбосари раислигида комиссия тузилади. Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади

а) ҳарбий хизматчига:

  • Бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсияномаси;
  • маълумотнома-объективка;
  • биографик маълумотлар;
  • хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
  • ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхалари.

б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига:

  • вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
  • ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганлиги тўғрисида вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғидан кўчирма;
  • ҳарбий хизматчининг ўлими ҳақидаги гувоҳномадан нусха;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхалари;

в) ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига:

  • Вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
  • тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома;
  • ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси;
  • ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Низомнинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан