Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2 боласи билан паркларда яшаб юрган аёлга Юнусободдан 2 хонали уй берилди
27.06.2018 13:56,  
29

14 йил давомида ижара уйларда, подъездларда, паркларда яшаб юришга мажбур бўлган тошкентлик аёл Наргиза Шомуродовага Юнусобод туманида икки хонали уй калити ҳадя қилинди.

Туман ҳокими Бахтиёр Абдусаматовнинг уйнинг калитини шахсан ўзи топшираркан, аёлнинг ўғли Рамазоннинг Президентга йўллаган хатини ўқиб чиққанини ва Шавкат Мирзиёев унга ва онасига уй ҳадя этаётганини маълум қилди.

Юнусободнинг 7 кварталида жойлашган 2 хонали ушбу хонадон ҳомийлар томонидан янги таъмирдан чиқарилган. Хонадонга газ плитаси, холодильник, мебиль ва ошхона анжомлари ҳам қўшиб берилган.

Наргиза Шомуродова ва унинг икки ўғлини 2-3 ҳафта ичида янги хонадонга рўйхатга қўямиз. Уйнинг ўзини расмийлаштириш эса ярим йилдан бир йилгача вақт олиши мумкин. Эгасиз хонадон аввал ҳокимлик балансига ўтказилади. Сўнг маълум давр ўтгач, у янги эгаси номига расмийлаштирилади, - дейди Юнусобод туман ҳоким ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан