Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири реабилитация марказлари фаолиятини танқид қилди
28.06.2018 15:24,  
42

Яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитацияси марказларининг самарасиз фаолиятига чек қўйилади, деди Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов душанба куни мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида ЎзА хабар берди.

Тошкент ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, йиғилиш аввалида ҳужжатсиз, ишсиз ва ижтимоий нафақаларсиз қолган яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тақдирига бағишланган лавҳа намойиш этилди.

Пўлат Бобожоновнинг маълум қилишича, 2018 йилнинг беш ойи мобайнида яшаш жойига эга бўлмаган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож 5246 нафар шахс реаблитация марказларига жойлаштирилган бўлса, уларнинг қарийб 1700 нафари муқаддам судланган шахслардир. 2180 нафарини соғлом турмуш тарзини бутунлай йўқотган, ичкиликбозликка муккасидан кетганлар ташкил этади. 111 нафари эса — қарилиги ва ногиронлиги боис меҳнатга яроқсиз кишилар.

Афсусланарли жиҳати шундаки, дейди ИИВ раҳбари, улар билан ишлашда, иш, яшаш жойи билан таъминлаш, ижтимоий-қўллаб қувватлашда ишлар номига, кўр-кўрона олиб борилганидир. Б уни ўтган вақт мобайнида реабилитация марказларига олиб борилган шахсларнинг фақат 20 нафари даволаш муассасаларига жойлаштирилгани, қолгани ўз ҳолига ташлаб қўйилганида ҳам кўриш мумкин.

«Бундан кейин бу каби кўзбўямачиликларга барҳам берилади. Реабилитация марказига келган шахснинг соғлиғида муаммо бўлса, даволашга ётқизилади, ишга муҳтож бўлса, бандлиги таъминланади. Вилоятлардан келган яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни эса вилоятларга қайтариб юбориш билан чекланилмайди. Жойлардаги мутасаддилар уларнинг яшаш жойини, бандлигини қаттиқ назоратга олади», — деди ички ишлар вазири.

ИИББ хабарида қайд этилишича, вазирлик ва маҳкамалар вакиллари, шунингдек ижтимоий ёрдам сохаси ходимларига олдига бундай шахсларни ижтимоий мослаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Бу ишлар ушбу тоифадаги барча фуқароларни аниқлашдан бошланиши лозим. Тошкент профилактика инспекторларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни топиш, улар шахсини аниқлаш ва уларга ҳужжатлар тақдим этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

ИИББ хабарига кўра, яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази бу ердаги шахслар учун янги ёки яхши ҳолатдаги эркаклар ва аёллар кийимларини топшириш мумкин. Мурожаат учун қуйидаги телефон рақами келтирилган: 290−0475 (бошлиқ ўринбосари Шуҳрат Баратов).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан