Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда қаровсиз кутубхона фондидаги 6,5 мингдан ортиқ китоб тарқатиб юборилганлиги аниқланди
29.06.2018 01:32,  
9

Наманган вилояти Норин туманидаги “Кўкмозор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Норин педагогика коллежи ахборот-ресурс марказига қарашли 2-сонли филиал биносининг қаровсиз ва ташландиқ ҳолга тушиб қолган. Собиқ дала шийпони ўрнида ташкил этилган кутубхона 2006–2013 йилларда Норин тумани ахборот-ресурс марказига қарашли эди. Кутубхонанинг 6 ярим мингдан зиёд китоб фондидан ҳозир асар ҳам йўқ, деяёзмоқда “Mahalladosh” нашри.

“Кўкмозор” маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Марямхон Исманованинг айтишича, кутубхона 3-4 йилдан буён умуман ишламайди. Эшиклар мих билан “тамбалланган”. Ваҳоланки, 16 минг фуқаро яшайдиган атрофдаги 6 та (“Кўкмозор”, “Қўрғонча”, “Шоҳидон”, “Кемабоши”, “Марғизор”, “Тошқин”) маҳаллаларида бирорта ҳам маърифат ўчоғи йўқ. 

Китоб ўқиш мақсадидаги ёшлар туман марказидаги Ҳақлиобод шаҳарчасига, яъни 13 километр олисга қатнашларига тўғри келади.

Норин тумани педагогика коллежи директори Саиджон Жўраев эса иш бошлаганига  1 йилдан ошса-да, кутубхона филиалига бир маротаба ҳам бормаган. У ҳатто ундан фойдаланиш туман халқ таълими бўлимига тегишли, деб ҳисоблар экан.

Коллежнинг ахборот-ресурс маркази раҳбари Муқаддас Ёдгорованинг ойдинлик киритишича, 2006 йилда филиаллар коллеж балансига ўтганида жами 18 киши ишлаган. Ҳар йили штатларни оптималлаштириш жараёнида улар сони қисқариб бораверган. Оқибатда кутубхона ҳам қаровсиз қолган. Китоблари эса туманда янги ташкил қилинган кутубхоналарга бериб юборилган. Эгаси бўлмаган гўшанинг аҳволи қандай бўлиши сир эмас. Ҳозир ушбу коллеж кутубхонасида 7 минг 300 га яқин китоб бор. Уларнинг олти юздан ортиғи бадиий китоблардир.

Норин тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали мутахассиси Ботир Холмирзаев эса бино узоқ йиллардан буён ҳеч бир ташкилотнинг тасарруфида эмаслигини айтди.

Норин тумани халқ таълими бўлимининг кутубхоналар бўйича услубчиси Жаннатхон Ҳакимованинг айтишича, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда шу йил апрель ойида фермерлар ташаббуси билан туман марказида (2 минг 744 дона), “Қозоқовул” (2 минг 300 дона), “Тошлоқ” (3 минг 300 дона) ва “Тўда” маҳалласида (1 минг 700 дона) жами 4 та аҳоли кутубхонаси очилган. Коллеж кутубхонаси филиалларидаги 40 минг китобнинг чириб, сарғайиб, яроқсиз ҳолатга келгач, ташлаб юборилган.

Хуллас, турли сабаблар билан тайёр кутубхона йўқ қилинган. Биз бугун коллеж ва мактаб ўқувчиларини бадиий китоб билан таъминлаб бера олмасак, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантирмасак, ёш авлоднинг маънавий таназзули борасида ҳар қанча оҳ-воҳлару ёзғиришлар бесамар ҳавога кетаверади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан