Йил бошидан буён 15,5 минг кишига Тошкент пропискаси берилди

29.06.2018 | Ўзбекистон | 3029

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшаш рўйхатга олиниши лозим бўлган фуқароларнинг қарийб 15,5 минг нафари пропискага олинган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди

Шу муддат мобайнида Президент фармонига асосан 381 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди, дея ёзмоқда "Халқ сўзи".