Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Чен Ин генералини отиб ташлашга буйруқ берди
29.06.2018 14:18,  
16

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин генерал-лейтенант Хён Чу Соннни "хизмат вазифасини суистеъмол қилиш", "душманга xайрихоҳлик қилиш" ва "партияга қарши фаолият кўрсатиш" айбловлари билан қатл қилишга топшириқ берди, деб, Daily Mail хабар бермоқда.

Офицер отувга маҳкум қилиниб, уни Пхеняндаги ҳарбий академиялардан бирида ижро этилган. Ҳукм ижросини 9 та ўлимга маҳкум этилганлар бажарган, ҳар бири генералга 10 мартадан ўқ узган.

Генерал Хён Чу Сон Сохэдаги ракетодромда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига қўшимча ёқилғи, 580 кг гуруч ва 750 кг маккажўхори жўнатишга кўрсатма берган.

Газетанинг ёзишича, офицернинг қилган ишидан хабар топган Ким Чен Ин уни отиб ташлашга буйруқ берган ва унга нисбатан "ғоявий заҳарланиш" сўзини ишлатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан