Яна бир бор Spark ва Nexia Россияда сотилаётган энг арзон автомобил бўлди

02.07.2018 | Ўзбекистон | 2909

Россияда ҳар ой тузиладиган энг арзон автомобиллар рейтингида икки ўзбек автомобили бир неча ойдан бери етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда, деб ёзмоқда Daily-Motor нашри.  

Рейтингда биринчи ўринда кичик литражли автомобил Ravon R2, бошланғич нархи 439 минг рубл. Автомобил 85 от кучига эга бўлган двигател ва автомат коробка билан жиҳозланган.

Иккинчи ўринда – Ravon Nexia – от 449 минг рубл. Энг оддий модификацияда 1,5 литрли двигател билан жиҳозланган.

Учинчи ўринда – Хитойнинг Brilliance H230 номли автомобили - 460 минг рубл.  Ушбу нархда двигател ҳажми 1,5 литр бўлган “механика” коробкали автомобил таклиф қилинган.

Тўртинчи ўринда Россияда ишлаб чиқарилаётган Datsun on-DO автомобили. Энг оддий комплектация 461 минг рубл, бензинли двигател ва “механика” коробка билан сотилмоқда.

Бешинчи ўринда Хитойнинг FAW Oley номли седани. 491 минг рублга ҳаридорга 102 от кучига эга бўлган автомобил “механика” коробка билан таклиф қилинади.