Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонлари қаерда ўтказилиши маълум бўлди
4.07.2018 16:41,  
125

Давлат тест маркази томонидан 5 июль куни бўлиб ўтадиган Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилиш жойлари маълум бўлди. Унда иштирок этувчи номзодлар рўйхати Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Жумладан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига кириш учун тест синовлари Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги (Ниёзбек йўли 3-тор кўчаси) олий таълим муассасалараро универсал спорт комплексининг павильонида ўтказилади. Спорт павильони сиғими 1100 кишига мўлжалланган. Академияга кириш учун 1000 дан ортиқ номзодлар бўлиб, аксарияти ўзбек тили лотин алифбосида, қолганлари эса қорақалпоқ тили лотин алифбосида ҳамда рус тилида тест синовини топширади.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига кириш учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги (Беруний кўчаси) Республика кўргазма савдо марказида бўлиб ўтади. Унинг сиғими салкам 1500 кишига мўлжалланган. Тест синовига киришга 1000 нафардан ортиқ номзод бўлиб, уларнинг 1100 нафарга яқини ўзбек тили лотин алифбосида, қолганлари қорақалпоқ тили лотин алифбосида ҳамда рус тилида тест синовини топширади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетига кириш учун тест синовлари Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатининг спорт мажмуаси залида ўтказилади. Мажмуа сиғими 300 кишига мўлжалланган. Тест синовига киришга 300 нафардан ортиқ номзод бўлиб, уларнинг 95 фоизи ўзбек тили лотин алифбосида ва 5 фоизи рус тилида тест синовини топширади.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига кириш учун тест синовлари Жиззах шаҳридаги Жиззах олимпия захиралари коллежи спорт павильонида ўтказилади. Спорт залининг сиғими 650 кишига мўлжалланган. Тест синовларини 600 нафардан зиёд номзод топшириши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан