Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади
5.07.2018 00:27,  
13

Марказий банк бошқаруви қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги (ХТК) маблағларни валюта айирбошлаш шохобчасидаги тўлов терминаллари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчаси ёки банкоматлар орқали нақд шаклда ечиб олиши мумкин. Бунда жисмоний шахсга нақд маблағлар билан бирга тегишли тўлов ҳужжатлари берилади.

Бундан ташқари, автоматлаштирилган банк шохобчасида нақд хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш, шунингдек, бошқа чакана тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Валюта айирбошлаш шохобчалари энди ХТКдаги маблағларни нақдлаштириш билан бир қаторда божхона чегарасида божхона тўловлари ва йиғимларини қабул қиладиган бўлди.

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш махсус дастури жорий қилинади. Резидент жисмоний шахслар масофадан туриб махсус дастурдан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, ХТКдан пул маблағларини муддатли депозитларга ўтказиш операцияларини амалга ошириши мумкин бўлади. Бунинг учун дастурни компьютер, планшет, уяли телефон ёки бошқа тегишли қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани қабул қилиш лозим.

Бунда онлайн-режимда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун махсус дастуридан фойдаланиладиган тижорат банкида жисмоний шахс номига банк картаси ва ХТК очилган бўлиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан