Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой компанияси Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқармоқчи
5.07.2018 17:16,  
16

Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Хитойнинг Shenzhen MicroMultiCopter ва BShark Holdings компаниялари Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналарини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Давергеодезкадастрнинг Sof.uz'га хабар қилишича, ҳужжат қўмита Геоинновация маркази ходимларининг Шэньчжэнга сафари жараёнида имзоланди.

Ҳар икки компания Ўзбекистонда учувчисиз учиш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни мўлжалламоқда. Томонлар таълимий дастурларни ишлаб чиқиш, еминарлар ташкил этиш, мутахассислар алмашиш, учувчиси учиш технологиялари соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Shenzhen MicroMultiCopter зарур ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини етказиб бериш, ходимларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўлимларини ташкил этиш режалари тўғрисида маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан