Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга визасиз кириши бўйича янги қарорни имзолади
5.07.2018 20:31,  
6

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 июль куни «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йил 15 июлдан бошлаб:

— хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш;

— хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

— республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

— электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутувчи электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими (кейинги ўринларда «E-VISA.UZ» тизими деб аталади) жорий этилади.

Шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори 20 АҚШ доллари этиб белгиланди. Тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисобрақамига ўтказилади.

«E-VISA.UZ» тизимини янада жорий қилиш доирасида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, дастурий таъминот, эҳтиёт қисмлар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан 2021 йил 1 январгача (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Бундан ташқари, 2018 йил 15 июлдан бошлаб:

— Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, айрим давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун — 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатнинг халқаро аэропортлари ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш;

— хорижий паспорт ёки биометрик ҳаракатланиш (ўтиш) ҳужжати билан қонуний вакили кузатувида бўлган, 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар учун — кузатувчи шахснинг паспортидаги кириш визаси муддати амал қилиши даврида, бироқ Ўзбекистон Республикасига кирган кундан бошлаб 90 кундан ортиқ бўлмаган даврда, ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш тартиби белгиланади.

Шу билан бирга, хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтларида 16 ёшга тўлганларида чиқиш визаси ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан