Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари пора олаётиб қўлга тушди

07.07.2018 | Жамият | 3332

1 июль куни ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан Урганч туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдуримов маҳаллий фуқародан пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Ҳокимликда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалаларига жавобгар бўлган мансабдор тамагирлик қилган сумма 5 миллион сўмга тенг эди.

Бекзод Абдуримовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.