Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ яна бир бор огоҳлантиради. Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда
7.07.2018 10:51,  
10

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 7-10 июл кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабар қилди.

“Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

7-10 июл кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Вазирлик хавфсизлик чораларини кўришни, кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилишни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан