Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузияда дугонасининг тўрт ёшли қизчасини уриб ўлдирган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
9.07.2018 20:07,  
3

Батумида ўзбекистонлик аёл дугонасининг фарзандини уриб ўлдириб қўйди ва полицияга таслим бўлди, деб ёзади “Грузия Онлайн”.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёл тўрт ёшли қизчасини ўзбекистонлик дугонаси қарамоғига ташлаб Туркияга ишлагани кетади. Аёл 14 июн куни қизчани дўппослайди ва қизча вафот этади. Сўнгра аёл боланинг жасадини олиб полиция маҳкамасига келади ва уни ҳибсга олишади.

Грузия ИИВнинг билдиришича, онанинг ёки ишончли шахснинг розилиги йўқлиги учун боланинг жасади дафн этилмай турибди.

Маълумотларга кўра, боланинг онаси айни вақтда Туркияда бўлиб, Батумига қайтиш имконияти йўқ. Боланинг биологик отаси Грузияда яшайди, аммо қизчанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан