Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда камчиликларга йўл қўйган бош шифокор ишдан бўшатилди
11.07.2018 14:37,  
8

Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан қараган Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси бош шифокори А.Зуфаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси фаолияти ўрганилганда, камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди.

Ўтган қисқа вақт давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг қуйи бўғинлари, республика ва ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида раҳбарлар алмашинуви рўй берди. Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар профессор, фан докторлари раҳбар лавозимларга тайинланди.

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига вилоят даволаш-профилактика муассасаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаол иш олиб бораётган 183 нафар малакали кадрлар раҳбар этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан