Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон чемпионати сабабли Бельгия раҳбарияти Трампни кутиб олмади
11.07.2018 14:43,  
15

АҚШ президенти Дональд Трампни Брюсселга учиб келганда Бельгия томонидан ТИВ протокол хизмати раҳбари Франсуаза Гюстен кутиб олди. Чунки Бельгия бош вазири, қирол ва ТИВ раҳбари шу вақтда пойтахтда бўлмаган.

La Libre нашри аниқлик киритишича, Трампни АҚШнинг Бельгиядаги элчиси Рональд Гидвитц, НАТОдаги АҚШ вакили Кэй Бэйли Хатчинсон ва Европа иттифоқидаги вакил Гордон Сондланд кутиб олишди.

Le Soir нашри хабарига кўра, президент самолёти халқаро аэропортда эмас, балки унинг яқинида жойлашган ҳарбий аэродромда қўнди.

Бельгия бош вазири Шарль Мишель сешанба куни футбол терма жамоа хужумчиси Эден Азар истиқомат қилаётган Брен-ле-Конт шаҳрига кетган. Қирол Филипп ва ТИВ раҳбари Дидье Рейндес Санкт-Петербургда бўлишган.

Бундан аввал Бельгия бош вазири, Трампдан мудофаа ҳаражатларини ошириш тўғрисида олган хатидан "жуда ҳам ҳурсанд" эканлигини журналистларга маълум қилган.

Бельгия мудофаа вазирлиги ҳаво ҳарбий кучларини янги авлод қирувчи-бомбардимон самолётлари билан таъминлаш бўйича тендер ўтказишмоқда.

Бу ерда гап 1980 йиллар бошидан Бельгия ҳаво кучларида F-16 қирувчи самолётлар паркини алмаштириш ҳақида кетмоқда. АҚШ Lockheed Martin концерни F-35 қирувчи самолётларни таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Брюсселда икки кунлик НАТО саммити бошланмоқда. Унда мудофаа ҳаражатлари, Атлантика ва Европа минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан