Олий таълим муассасаларида ҳужжат қабул қилиш ишлари якунланди

16.07.2018 | Илм-фан | 2636

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлгача республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 19 та филиалига 675 049 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди. Танлов кўрсаткичи бир ўринга ўртача 8,3 тани ташкил этди, дейилади Давлат тест маркази матбуот хизмати хабарида.

Абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:

Қарши давлат университети — 30 937 нафар; Самарқанд давлат университети — 28 733 нафар; Фарғона давлат университети — 27 726 нафар.

Энг катта конкурс қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали — 1 ўринга 23,2; Андижон машинасозлик институти — 1 ўринга 18,3; Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида — 1 ўринга 17,6.