Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ Москва қамоқхонасида очлик эълон қилган Ўзбекистон фуқароси бўйича изоҳ берди
17.07.2018 13:50,  
1

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва қамоқхонасида бир ойдан ортиқ вақтдан бўён очликни давом эттираётган ўзбекистонлик Маъруфжон Шакаров масаласи бўйича изоҳ берди.  

Россия Федерациясида ўтказиш мақсадини кўзлаб катта миқдорда гиёвандлик воситаларини сақлашда айбланган, 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош прокуратура билан ҳамкорликда тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Маъруфжонга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Россия Ташқи ишлар вазирлигига, Москва шаҳридаги суд органларига расмий мурожаат билан чиққан.

Натижада 2018 йил 14 июндаги Москва шаҳар судининг апелляция инстанцияси ажримига кўра, Шакаровнинг қилмишида "кейинчалик ўтказиш (масалан, сотиш) мақсади бўлмаганлиги" учун жиноят иши қайта малакаланган ҳамда 2017 йил 13 декабрь куни унга берилган 10 йиллик қамоқ жазоси 5 йилга камайтирилган.

14 июль куни Ўзбекистон элчихонаси вакили Маъруфжон сақланаётган 1-рақамли жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти билан телефон орқали суҳбатлашганда, у апелляция ажримидан норози бўлгани сабабли очлик эълон қилгани, тартибга кўра, уни бир кишилик камерага олиб ўтишгани, у доимий видеокузатув ҳамда тиббий ходимлар назоратида бўлиб тургани, унинг бугунги кундаги соғлиғида жиддий муаммолар йўқлигини маълум қилишган.

Яқин кунларда Маъруфжоннинг онаси ва холасини Маъруфжон билан учраштириш ишлари ташкил қилиниши кутилмоқда.

Москва Преображенск тумани ҳукми кучга киргандан сўнг консуллик ходимига Шакаров билан учрашишга рухсат берилади. Ушбу масала элчихона консуллик бўлими томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан