Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон Ўзбекистонга эркин савдо тартибини ўрнатишни таклиф қилмоқда
17.07.2018 19:46,  
1

Афғонистон Ўзбекистонга икки давлат ўртасида эркин савдо тартибини ўрнатиш масаласида ишларни бошлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 17 июль уни Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Афғонистон делегацияси билан учрашув чоғида сўз борди, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Учрашув мақсади — мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларда ривожланиш ва ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат.

Афғонистон делегацияси Ўзбекистонни тўқимачилик саноатини тиклаш ва ривожлантиришда, хусусан, тажриба ва кадрлар тайёрлашда ёрдам беришга умид билдирди.

Ўзбекистон томони бир қатор таклифлар киритди, улар орасида афғонистонлик сармоядорларни давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги принципи асосида жалб қилиш, шунингдек, чегара савдо зонасини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ошиб, 617,1 миллион долларни ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан