Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун махсус Инжиниринг компанияси ташкил этилади
18.07.2018 12:23,  
7

Халқ таълими тизимида қурилиш-таъмирлаш ишлари махсус ташкил этилаётган Инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади. 17 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда шу ҳақда топшириқ берди.

Йиғилишда мактабларни қуриш, реконструкция қилиш бўйича бир неча бор давлат дастурлари қабул қилиниб, амалга оширилган бўлишига қарамай, уларнинг 60 фоизи таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, бунинг асосий сабаби қурилиш-таъмирлаш ишларига «нопок» пудратчиларни жалб этиб келинаётганлиги танқид қилинди. Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовга халқ таълими тизимида махсус Инжиниринг компаниясини ташкил этиш, молиявий назоратни кучайтириш учун халқ таълими тизимида аввалгидек назорат-тафтиш тизимини эмас, балки хориж тажрибасидан келиб чиқиб, молиявий бошқариш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, халқ таълими тизимида молиялаштириш масалалари мутлақо қониқарсиз аҳволда эканлиги таъкидланиб, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга 2019 йил учун давлат бюджетини шакллантиришда халқ таълими соҳасига молиялаштиришни ошириш масаласига жиддий эътибор қаратиш, тизимга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун Халқ таълими вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этиш бўйича кўплаб вазифалар қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан