Тошкентдаги сайилгоҳда бепул музқаймоқ тарқатилмоқда

18.07.2018 | Ўзбекистон | 2718

Тошкентдаги Ашхобод сайилгоҳида бепул музқаймоқ тарқатиш бошланди.

"Диққат! Ёзги акция! Соат 12:00 дан 17:00 гача Ашхобод сайилгоҳида барчангиз мазали музқаймоқни мутлақо бепул татиб кўришингиз мумкин. Ашхобод оилавий сайилгоҳида энг ширин таассуротлар эга бўлинг!", - деб ёзилган сайилгоҳнинг Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз ушбу сайилгоҳ шу йил май ойи бошида очилган. Унинг ҳудуди иккита - кўнгил очар ва тинч ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган зонага ажратилган. Сайилгоҳда 60 дан ортиқ аттракцион ва уйин автоматлар ҳамда бепул Wi-Fi бор. Кириш қисмида автомашина тураргоҳи ҳам мавжуд.