Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда яна бир бор кучли шамол ва қум бўрони кузатилди (фото)
18.07.2018 19:21,  
11

Бугун, 18 июль куни Қорақалпоғистон Респубубликасининг шимоли-ғарбий тарафидан эсган кучли шамол қумли бўрон кўтарилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришича, республиканинг шимолий туманлари Қораўзак, Чимбой ва Кегайли, шунингдек, Қўнғирот туманларида соат 12:30 ларда кучли шамол эсиши оқибатида ҳамма жойни қум бўрони қоплаган.

Қум бўрони Нукус шаҳрига 13:10 ларда кириб келган. Об-ҳавони кузатиш маркази бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган.

alt

alt

alt

Бу йили ёғингарчилик миқдорининг жуда кам бўлганлиги туфайли Қорақалпоғистон ҳудудидаги қумларнинг тез-тез ҳавога кўтарилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги қум бўрони май ойининг охирларида ҳавога кўтарилган ва унинг таркибида Орол денгизининг қуриган тубидаги тузлар борлиги аниқланган эди. Бугунги қум бўрони таркибида туз бор ёки йўқлиги тўғрисида расмий маълумот берилишини кутамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан