Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда жойлашган бизнес марказида ёнғин содир бўлди (видео)
19.07.2018 12:32,  
17

Бугунг 19 июл куни эрталаб Тошкентнинг Миробод туманидаги Sigma бизнес-маркази биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмодқа Uznews нашри.

Хабарда айтилишига кўра, тонг соат 05:18да, Нукус кўчасидаги 71 уйда ёнғин чиққани ҳақида  хабар келиб тушган. Ушбу бинода Sigma бизнес-маркази жойлашган. Қисқа вақт ичида 5та ўт ўчириш машинаси ва иккита нарвонли автомобиллар ёнғин содир бўлган манзилга етиб келиб оловни ўчиришди. Соат 5:49да оловни бутунлай ўчиришга муваффақ бўлинган.

Ёнғин оқибатида 30 метр квадрат бино сирти қопламаси (алюкобонд) йўқ қилинган ва 25 метр квадрат бино ички майдони зарар кўрган. Жабрланганлар ҳақида хабар олинмаган.

Айни дамда ички ишлар ходимлари ёнғин сабабларини ўрганишмоқда.

Ушбу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИБнинг Ўт Ўчириш бошқармаси барча фуқаролар ҳамда ташкилот раҳбарларига ёнғин хавфсизлиги техникасига қатъий амал қилиш кераклигини эслатиб қўймоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан