Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Битта камар битта йўл” лойиҳаси Ўзбекистонни денгиз портларига олиб чиқади - Владимир Норов
19.07.2018 18:36,  
16

Хитой томонидан эълон қилинган “Битта камар битта йўл” лойиҳасини Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчилар қаторида қўллаб қувватлаган эди, дейди Владимир Норов 18 июль куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда.  

"Ўтган йили Хитойда ушбу ташаббусга бағишланган форумда, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон номидан иштирок этиб учта ташаббусни эълон қилган эди:

Биринчидан, “Битта камар битта йўл” ўтган йўналишлар бўйлаб ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббуси.

Иккинчидан, лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар орасида маданий гуманитар алоқаларни ва туризмни ривожлантириш.

Учинчидан, ушбу лойиҳанинг форумларидан бирини Ўзбекистонда ташкил қилиш.

“Битта камар битта йўл” лойиҳси ўзбекистон учун жуда муҳим лойиҳадир, чунки у бизнинг мамлакатни Форс кўрфазининг денгиз портларига олиб чиқади. Маълумки Ўзбекистон денгиз портларига чиқиш имконияти чекланган мамлакатлардан бири.

Юқорида қайд этилган лойиҳа ҳамда "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши лойиҳаси - Ўзбекистон учун энг муҳим ташаббуслардан биридир, чунки транспрт коммуникацияларини ривожлантириш – бу ҳудуддаги мамлакатлар орасида муносабатларни ривожлантиришда биринчи даражали масаласидир”, - дейди Владимир Норов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан