Андижонда 16 ёшли бола поезд босиб кетиши натижасида ҳалок бўлди

19.07.2018 | Жамият | 3835

Кеча, 18 июль куни соат 07:25ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи “Пойтуғ” – “Андижон 2” темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Муҳаммадқодир Фозилов бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, поезд тагида қолиб вафот этган М.Ф ўтиш жойидан қулоғида қулоқчин (наушник) билан ҳаракатланиб, келаётган поезд овозини эшитмаган ва мазкур мудҳиш воқеа рўй берган.