Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россия ядро университети филиали ташкил этилади
21.07.2018 13:08,  
16

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Филиал ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида муҳандис-техник ходимларни тайёрлайди, шунингдек ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб боради.

Филиал таълим фаолиятини 2019/2020-ўқув йилидан бошлайди. Таълим асосий муассаса тасдиқлаган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.

“ММФИ” филиалига қурилиши тугалланмаган радиокимё мажмуаси ва унга туташ ҳудудлар берилади. Бу ерда бинолар реконструкцияси ҳамда талабалар ва ўқитувчилар яшаши учун ётоқхонани тайёрлаш ишлари бошланади.

Давлат гранти асосида таҳсил олган филиал битирувчилари Ўзбекистон ишлаб чиқариш-саноат ташкилотларида энг камида беш йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан