Мажбурий ижро бюроси ходими пичоқлаб кетилди

21.07.2018 | Жамият | 4518

Хонадонлардан бирининг электр энергиясидан бўлган қарздорлик сабаб, электр симини уздираётган Мажбурий ижро бюроси ходими уй эгаси томонидан пичоқланди.

“UzNews”нинг  хабар беришича, Андижон тумани Саноат МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Туман МИБ инспектори Б. Ҳамракулов, Наврўз МФЙ Меҳнат кўчаси 52-уйда яшовчи, 1991 йилда туғилган Ё.Охуновни яшаш хонадонига электр энергиясидан булган қарздорлиги эвазига, унинг яшаш хонадонидан электр симини уздираётган вақтида, Ё.Охунов “Нега уйимдаги электр симини узасан”-деб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Натижада, уй эгаси қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан Б.Ҳамракуловни қорин қисмига 1 маротаба уриб оғир тан жароҳати етказган.

Олган тан жароҳати сабаб, Б. Ҳамракулов шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан эса Туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.