Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди
22.07.2018 14:51,  
126

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича буюртмачи сифатида “Хавфсиз дарё” Давлат унитар корхонаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

“Хавфсиз дарё” ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар асосида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш;
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда доимий равишда жойларга чиққан ҳолда дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиш;
  • дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини тасдиқлаш учун Комиссияга киритиш.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 9 июлда Ўзбекистон президентининг “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3841-сон Қарори имзоланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан