Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон президенти август ойида Ўзбекистонга келади
23.07.2018 13:05,  
10

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шу йил август ойида Ўзбекистонга келади, деб хабар қилди Mehr News Agency нашри.

Мамлакат раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, томонлар авиақатновларни кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Эрон божхона масалалари бўйича шартнома имзоланиши мумкин. Ушбу шартнома ҳукуматлараро комиссия йиғилишида 2018 йил апрел ойида Теҳронда кўриб чиқилганди.

Бундан аввал "Ўзбекистон темир йўллари" вакили Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Оман транспорт йўлини ривожлантириш хусусида ўз режаларини маълум қилганди. Шунингдек, Эрон томони "Хаф-Ҳирот" темир йўл қурилишига ҳам ёрдам бериш бўйича ваъда берган. Келгусида бу йўл "Мозори-Шариф-Ҳирот" линияси давоми бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан