Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эслатма. Иш жойингизда жазирамадан сақланишга доир ҳақ ва ҳуқуқларарингиз
25.07.2018 15:30,  
3

Меҳнат таътили - жазирамадан қутулишнинг ягона йўли эмас. Ёзнинг бундай кунларини иш хонасида ҳам қулай шароитларда ўтказиш мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Биз бу ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этамиз.

Иссиқдан ишлай олмаяпсизми? Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ тегишли шарт-шароитлар яратилган тақдирда, бундай вазият юзага келиши керак эмас. Иш берувчи иш жойларида микроиқлимнинг маълум даражасига риоя қилиши керак. Бу микроиқлим параметрлари эса қонун томонидан белгилаб берилган. 

Жисмоний жиҳатдан енгил ҳисобланган ишлар учун қуйидаги қоидалар мавжуд: ҳаво ҳарорати - 20-23 даража иссиқ, ҳавонинг нисбий намлиги - 40-60 фоиз, ҳаво ҳаракати тезлиги - 0,2 м/с'дан ошмаслиги керак. Меъёрдан четга чиқиш эҳтимоли ҳам бор. Микроиқлимнинг худди шу шароитларга мувофиқ параметрлари: ҳаво ҳарорати - 19-25 даража, нисбий намлик - 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак, ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 м/с'дан ошмаслиги лозим.

Жисмоний жиҳатдан оғир ишларлда хонадаги ҳаво ҳарорати меъёрдагидан 4-5 даражага фарқ қилиши керак, йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткич - 6 даражагача паст. Йилнинг илиқ кунларида эса ҳаво ҳарорати меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин. Иссиқ уришидан жабрланишнинг олдини олиш мақсадида ишчи ва иссиқлик манбаи орасидаги ҳарорат 45 даражадан ошмаслиги керак. 

Микроиқлим яратиш имкони бўлмаган ҳолатларда нима қилиш керак?

Бундай ҳолатларда ишчиларни эҳтимолий иссиқлик ва совуқликдан ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилган бўлиши керак. Маҳаллий кондиционер тизимини қўллаш, ҳаво души, дам олиш учун махсус иншоотлар ажратиш, ҳаддан зиёд иссиқ ёки совуқ ҳаво ҳароратида махсус кийимлар ёки индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш вариантлари мавжуд. Бундай корхоналарда иш ва дам олиш вақтларига доир тартиб ўрнатилиши керак, зеро бу каби шароитларда ишчи қайта куч тўплаши учун кўпроқ вақт ва танаффус керак бўлади. 

Иш вақти давомийлигини қисқартириб, маош миқдорини сақлаб қолиш имкони борми?

Қонунчилик томонидан бундай вариант ҳам кўриб чиқилган, лекин муайян тоифадаги кишилар учун.

Кимлар иш вақтини қисқартириш ҳуқуқига эга?

  • 18 ёшга етмаган ишчилар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган ишчилар;
  • ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган хизматчилар;
  • махсус иш режимидаги ишчилар;
  • 3 ёшгача фарзанди бўлган аёллар ва бюджет томонидан молиялаштирилувчи муассаса ва ташкилотларда ишловчи ходимлар.

Ноқулай меҳнат шароитларида ишловчи хизматчиларга нисбатан белгиланган қисқартирилган иш вақти - ҳафтасига 36 соат (яъни ҳар ҳафта 4 соатга кам). Шунингдек меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимлар учун меҳнат қонунчилигида 3-24 кун муддатга қўшимча меҳнат таътиллари кўзда тутилган.

Иш берувчи амалдаги қонунчиликка зид ҳаракатлар қилган тақдирда қандай йўл тутиш керак?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг. Шунингдек Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 219-моддасини ёдда тутиш лозим. Унга кўра, ишчи ўз ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ишдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Иш жойларидаги микроиқлим ва меҳнат шароитларининг номувофиқлиги эса айнан шундай вазиятларга алоқадордир.

Қонуннинг ушбу моддаси тартиби қуйидагича амалга оширилади: ишчи иш берувчини иш жараёнида унинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирувчи вазият юзага келганидан хабардор қилади. Ушбу шароитлар ўз тасдиғини топган ҳолатда иш берувчи уларни бартараф этишга доир чоралар кўриши шарт. Агар шунга мувофиқ чоралар кўрилмаса, ишчи хавф бартараф қилинмагунга қадар соғлиғига хавф солувчи ишдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Шуни билиш муҳимки, бу даврда ишчининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан