Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






O‘zLiDePда Санкт-Петербург билан навбатдаги онлайн-конференция бўлиб ўтди
25.07.2018 21:51,  
11

2018 йил 25 июль куни O‘zLiDePнинг “Ўзбекистонга  инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ривожлантириш” лойиҳаси, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ва Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти ташаббуси билан “Ўзбекистон ва Россия: тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида навбатдаги онлайн-конференция ташкил этилди.  

Тадбирнинг мақсади – икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бевосита ишбилармонлик алоқаларини, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ўрнатиш, текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ўртасида кооперацияни чуқурлаштиришга кўмаклашишдан иборат.

O‘zLiDeP вакиллари таъкидлаганидек, сўнгги пайтларда партия фаолиятига 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, иқтисодиёт тармоқлари тузилмаси ва географиясини диверсификациялаш соҳасидаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишга кўмаклашишга доир янги, инновацион усуллари жорий этилмоқда.

Бунда устувор вазифа сифатида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш масалалари ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш, пахта толасини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш самарадорлиги ва рентабеллигини оширишнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида кўриб чиқилмоқда.

2017 йил декабрь ойида Президентимиз томонидан “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон имзолангани, 2017-2019 йилларда Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури  амалга оширилиши республика тўқимачилик саноатини жадал ривожлантириш жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Хусусан, Дастурга мувофиқ, 2020 йилга келиб ип-калава ишлаб чиқарилишини 2,5 баробарга, тайёр матолар – 2,8 баробарга, ипак матолар – 2,7 баробарга, нотўқима материаллар – 1,5 баробарга, трикотаж мато – 2,7 баробарга ошириш режалаштирилмоқда. Агар мато ишлаб чиқариш хажми 2011 йилда 85,63 млн.кв.метрни ташкил этган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 459,2 млн.кв.м дан ошади. Ўсиш 5,4 баробарни ташкил этади.

Шунингдек, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3,2 баробарга, трикотаж маҳсулотларни – 2,1 баробарга, ипак хомашёсини 2,1 баробарга ошириш режалаштирилган. Сўнгги 10 йилда мамлакатдаги тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари 100 фоизга янгиланганини, илғор асбоб-ускуналар ўрнатилганлигини ҳисобга олсак, бу юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йирик чет эл бозорларига илгари суриш деганидир. Россия бозори эса ўзбек тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари учун харидоргир ва истиқболли саналади.

Онлайн конференцияда россиялик иштирокчиларнинг таъкидлашича, Санкт-Петербург ва Ўзбекистон тадбиркорларининг мазкур бизнес-форуми икки давлат Президентлари ўртасида эришилган савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги келишувларни ҳамда Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида ташкил этилган.

Унда Россия томонидан 50 нафар россиялик тадбиркорлар ва ишбилармонлар, бизнес ва тармоқ тузилмалари вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар орасида шунингдек Санкт-Петербург қонунчилик ҳокимияти вакиллари, Санкт-Петербург маъмуриятининг ташқи алоқалар қўмитаси масъул ходимлари ҳам бор.

Буларнинг барчаси россиялик истеъмолчиларнинг сифатли ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бўлган қизиқиши, ўзаро манфаатли савдо ва инвестицион муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон маҳсулотини Россия бозорига илгари суриш учун ҳали ишга солинмаган салоҳият ва катта имкониятлар мавжудлигидан далолат беради.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари фикрича, экспорт маҳсулот ишлаб чиқариш, янги технологиялар, соҳадаги товарлар бозорини ривожлантириш учун иқтисодий ўсишнинг кучли рағбатлантирувчи омили ҳисобланади. “Ўзбекенгилсаноат” АЖ корхоналари ўз маҳсулотларини дунёнинг 55 мамлакатига экспорт қилади, бунда сотиш қамрови доимий равишда кенгайиб бормоқда. Жумладан, тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж тармоғи корхоналари ўз маҳсулотларини МДҲ, Европа мамлакатларига ҳамда ХХР, АҚШ, Канада ва араб давлатларига етказиб беради.

Шу ўринда таъкиддаш лозимки, O‘zLiDePнинг хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, йирик бизнес ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги салмоқли инновацион тажрибаси ушбу энг муҳим вазифаларни самарали ҳал этишга кўмаклашади. У Ўзбекистон ва  хориж мамлакатлари, хусусан, Россия бизнес тузилмалари ўртасида ишбилармонлик мулоқотини янги даражага олиб чиқмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад – маҳсулотларимиз экспортига, инвестициялар, юксак технологиялар ва “ноу-хау”ларни мамлакат иқтисодиётига жалб қилишга, давлатни инновацион ривожлантиришга, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бошқа устувор вазифаларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

Умуман олганда, тадбир иштирокчилари қайд этгандек, бизнес-форум Санкт-Петербург ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли муносабатлар ва шериклик алоқаларини ўрнатиш учун қулай майдонча яратди. Томонларнинг тадбиркорлар мулоқотини, шу жумладан, иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқлари бўйича доимий равишда давом эттиришдан манфаатдорлиги қад этилди.

 O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан