Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тузнинг организм учун қандай хавфлар туғдириши маълум бўлди
26.07.2018 17:35,  
16

Америкалик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, тузни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш қатор касалликлар ва ҳатто эрта ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин. Бу ҳақида "Телеграф" нашрида маълум қилинди. 

Туз айниқса инсоннинг юрак-қон томир тизими учун хавфлидир. 

Баъзи ташкилотлар қадоқларда тузнинг миқдори ва унга бўлган суткалик эҳтиёж фоизи аниқ кўрсатилиши учун озиқ-овқат гигантлари билан фаол кураш олиб боришади. Ҳозирча камдан-кам ишлаб чиқарувчилар бундай шартларга кўнишади - булар асосан эко-маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялардир.

Таъкидлаш жоизки, тузга бўлган суткалик эҳтиёж 5 граммни ташкил қилади. Бироқ бу нормага ҳамма ҳам риоя қилавермайди. Колбаса, пишлоқ, нон, печеньелар - ҳаммасида туз бор. Олимларнинг фикрича, фаст-фуд маҳсулотларидан воз кечиш туз истеъмолини меъёрга келтиради. 

Туз миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечилса, юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим ҳолатини 18 фоизга камайтириш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, натрий хлориддан тўлиқ воз кечиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан